Сардор Рашидов: "Эрон билан ўйинга тайёр бўламан"

Nadirkhuja Yuldashev
23 сен 2016
Кеча "Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасининг иккинчи турида "Ал Араби" меҳмони бўлди.

Унда ҳамюртимиз тўп тепаётган "Ал Жайиш" қийин кечган учрашувда мағлубияга учраб туриб, ғалабани қўлга киритди.

"Иккинчи турда ҳам ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Сафардаги ҳар қандай очко биз учун қимматли. Жамоамиз Қатар юлдузлар лигасида чемпион бўлиш мақсадида. Кечаги ўйинга келсак осон бўлмади. Мағлубиятга учраб туриб ғалаба қозониш ҳар доим қийин кечган. Жамоамнинг ғалабасига улуш қўшганимдан хурсандман", - дейди Сардор Рашидов.

- Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши кечган баҳсларда биз Сиздан ўзимиз кутган ўйинни кўрмадик, Эрон билан ўйинга тайёргарлигингиз қандай кечаяпти?

- Тўғри. Дастлабки иккита ўйинда жисмоний ҳолатим юқори тонусда эмас эди. Шунинг учун ўз ўйинимни намойиш эта олмадим. Бизда мавсум энди бошланди. Яна 2-3та ўйинда майдонга тушишга улгураман. Ўйлайманки, Эрон ва Хитой терма жамоалари билан бўлиб ўтадиган баҳсларда мухлисларимизга қувонч улаша оламиз.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia