Сардор Рашидов "Ал-Жазира"да қайси рақамда ўйнайди? (фото)

Aslanov Jasurbek
15 сен 2017
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўзининг янги клуби - "Ал-Жазира"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.

Футболчи БАА жамоасида 9-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда Рашидов "Инстаграм"даги саҳифасида маълум қилди ва сурат жойлади.


Эслатиб ўтамиз, БАА чемпионатига бугун старт берилади. "Ал-Жазира" ўзининг биринчи турдаги учрашувини "Айман" клубига қарши ўтказади. Баҳс бугун Тошкент вақти билан 18:40да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia