Сардор қайтади. Симеоне Габини ўзига ёрдамчи этиб тайинлайди

Alisher
26 май 2020
"Атлетико" собиқ ярим ҳимоячиси Габи келаси мавсумдан бош мураббий Диего Симеонега ёрдам беради.

"Атлетико"нинг собиқ сардори бундан олдин кетишини эълон қилган ассистент Херман Бургоснинг ўрнини эгаллайди.

Габи "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада 11 мавсум тўп тепиб, 413та ўйинда майдонга тушган.

36 ёшли футболчи 2018 йилда "Ал Садд"га ўтганди ва Қатар клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаганди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca