Сардор Мирзаев: "Ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик"

Aziz Tukhtamuradov
9 апр 2015
"Локомотив" футболчиси Сардор Мирзаев "Ал-Садд"га қарши ўйиндан сўнг микс зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қийин бўлди. Ўйинга яхши тайёрлангандик. Қатардаги мағлубият аламини олдик. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Мухлисларга бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун алоҳида раҳмат. Ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик деб ўйлайман.

Олдимиздаги иккита ўйинда ҳам ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди Сардор Мирзаев.

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia