Сардор Мирзаев: "Насаф"га қарши ўйинда чарчоқ аломатлари сезилди"

Aziz Tukhtamuradov
16 апр 2017
"Локомотив" футболчиси Сардор Мирзаев "Насаф" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Тўғриси, ўйин жуда қийин ўтди. Буни тан олишимиз лозим. Фақатгина натижа борасида ушбу ўйинда ғалаба қозондик. Балки, "Истиқлол"га қарши ўйин чарчоқ аломатлари сезилгандир. Шахсан, ўзимда шунақа бўлди.

Омад биз томонда экан, ғалаба қозона олдик. Асосийси натижа, насиб қилса кейинги ўйинларда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дейди Сардор Мирзаев "Насаф"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia