UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Бугун финал!  2 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  3 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12

Сардор Эминов: "Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади" Янгиликлар

Сардор Эминов: "Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади"

Кеча бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Истиқлол" (1:0) ўйинидан сўнг фарғоналикларнинг янги аъзоси Сардор Эминов баъзи саволларимизга жавоб қайтарди.


"Жамоамиз янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Тайёргарликлар жуда яхши ўтмоқда. Жамоа олдига қўйилган вазифани бажармочимиз", - дея сўз бошлади Сардор Эминов. 


- "Нефтчи" олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз олдига кучли тўртталикка кириш вазифа қўйилди. Мақсад сари олдинга интиламиз. Вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас. "Нефтчи" янги мавсумда кучли тўртталикка кира олишига ишонаман. Бу бизнинг қўлимиздан келади.

- Андрей Фёдоров қўл остида машғулотлар қай тарзда кечмоқда?

- Ҳамма мураббийнинг ўзига яраша ёндошуви, футболга бўлган қараши бор. Фёдоров асосан тўп билан ҳаракатга катта урғуни беради. Андрей Фёдоров футболчилар бир-бирларига тўп узатмаларни тезлик билан амалга оширишларини истайди. Машғулотларда ҳам шунга катта эътибор қаратилмоқда. Умуман олганда, Фёдоров қўл остида шуғулланиш менга маъқул келмоқда.

- Ўтган мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси таркибида яхши ўйнаб, маҳаллий ишқибозларнинг олқишига сазовор бўлгандиз. Умуман нега "Қўқон-1912" клубидан кетдингиз?

- Қўқонликлар билан ўртадаги келишув ўз ниҳоясига етганди, шу сабабли жамоани тарк этдим. "Нефтчи"дан яхши таклиф бўлди ва бу чорловни қабул қилдим. Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади.

- Янги мавсумда ўз олдизга қўйган шахсий мақсадларингиз нималардан иборат?

- Аввало фарғоналик минлаб ишқибозларнинг ишончини оқлаш ва жамоа билан олдимизга қўйилар мақсадларга эришиш. Юқори марраларни забт этишни истайман. Муҳими - ишқибозлар ишончи. Мухлисларни ўз ўйинларим орқали хурсанд этишга ҳаракат қиламан.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика