UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  60 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2

Сардор Абдураимов: "Рақобатдан қўрққанимда "Бунёдкор"га бормаган бўлардим" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Рақобатдан қўрққанимда "Бунёдкор"га бормаган бўлардим"

Йил бошида "Бунёдкор" клубига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов "Сурхон" матбуот хизматига интервью берди.

- Сардорбек бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Асосан, ҳозир карантин сабабли уйдаман. Имкон қадар машғулотни қўлдан келганча уй шароитида ўтказаяпман.

- Ҳар бир футболчининг футболга кириб келиши кўпчиликни қизиқтиради. Сардор Абдураимов футболчилик фаолиятини қачон бошлаган? Илк мураббийингиз ким бўлган?

- Футбол ўйнашни 1-синфда бошлаганман. Ўша вақтлари катта акам Ботир Янгибоев иккинчи лигада тўп сурар эди. Акамни ўйинларига қизиқиб доим стадионга бориб ўйинларини кузатардим ва футболга бўлган қизиқишим янада ортди. Шундан сўнг, 2006 йили Термиздаги футбол мактаб интернатига борганман ва ўша ерда таҳсил олганман. Биринчи мураббийим Отажон Авезов бўлган ва кейинчалик «Машъал» академиясига борганимда Боходир Шаймарданов қўл остида шуғулланганман. Лекин футболга кириб келишим ва футболдаги илк мураббийим ёки сабабчи инсон, ўзимнинг катта акам Ботир Янгибоев бўлган деб ўйлайман. Чунки, мени футболга қизиқтирган. Профессионал футболга боришимдан олдин, тўп тепишларни ўргатиб, мен билан доимий машғулотлар ўтказиб борган айнан акам бўлади. Профессионал футболдаги илк мураббийларим эса юқорида айтганимдек Отажон Авезов ва Боходир Шаймардонов бўлган.

- «Бунёдкор» жамоасида тўп сурмоқдасиз. Вадим Абрамов жамоасида миллий терма жамоага номзод, ёш ва шижоатли футболчилар кўп. Сиз улар билан рақобатда қийналмаябсизми?

- Энди ҳар бир жамоада рақобат бўлади. Рақобат бўлгани яхши. Сабаби, бу рақобат бизни ўсишимиз учун фойда беради. «Бунёдкор» жамоасига шунчаки борганим йўқ. Худо хоҳласа ўз ўрнимга эга бўлиб, миллий терма жамоанинг ҳам ишонган ўйинчиларидан бири бўлишга астойдил ҳаракат қиламан. Менга «Бунёдкор»дек ёш жамоа билан ишлаш ёқаяпти. Таркибимизда деярли барча футболчилар ёш ва барчаси миллий терма жамоага тушиш учун астойдил ҳаракат қилади. Шунақа жойда ўсиш бўлади деб ўйлайман. Шунинг учун, қийинчилик бўлса ҳам, енгиб ўта оламан дейман. Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га бормаган бўлардим.

- Нега айнан «Бунёдкор» жамоасига ўтишга қарор қилдингиз? «Сурхон» жамоасидан ҳам таклиф бўлдими?

- «Бунёдкор»га ўтиш бу фақат ўзимнинг қарорим бўлгани йўқ. «Машъал» жамоаси ҳам катта роль ўйнади. Иккинчидан «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланаман ва «Машъал» жамоаси билан 2022 йилгача шартномам мавжуд. Шу сабабли, «Бунёдкор» жамоасига ижара асосида ўтдим. «Сурхон» жамоасига келадиган бўлсак, шу пайтгача ҳали «Сурхон» жамоасидан бирор - бир жиддий таклиф бўлмаган. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтсам, умуман таклиф бўлмаган. «Сурхон» 2018 йил Про лигада ўйнаган пайтда бир марта таклиф қилишган. Ўртада нима бўлганини билмайман, баъзи сабабларга кўра иш охиригача бормаган. Шундан сўнг, ҳозирги вақтга қадар «Сурхон» жамоасидан жиддий таклиф бўлгани йўқ.

- «Бунёдкор» жамоасига айнан сизни ким таклиф қилди?

- «Бунёдкор» жамоасига мени айнан қайси инсон чақирганини билмайман. Чунки, «Машъал» клуби вице-президенти Илхом Қурбонов менга телефон қилиб, «Бунёдкор» жамоасидан қизиқиш бўлаётганини айтди. Менга таклифни ўйлаб кўришни тавсия қилдилар. Асосан кўпроқ Улуғбек Мирзаев ва Марат Мустахатдинов биз билан алоқада бўлиб турди. Менимча, аниқ билмайман шу инсонлар кўпроқ қизиқиш билдиришган бўлса керак.

- «Сурхон» жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб борасизми? Сизнингча, «Сурхон» жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари нимада? «Сурхон» жамоасида ҳам тўп суриш ниятингиз борми?

- Имкон қадар «Сурхон» жамоаси ўйинларини кузатиб бораман. Агар бизни ўйинга тўғри келиб қолмаса, иложи борича стадионга келиб, томоша қилишга ҳаракат қиламан. «Сурхон» жамоасини кучли жиҳати, менича жамоани кучсиз жиҳати бор деб ўйламайман. Ҳар томонлама яхши ва кучли жамоа. Алоҳида бирор бир кучсиз жойи бор деб ўйламайман. «Сурхон» жамоасида албатта ўйнаш ниятим бор. Нега бўлмаслиги керак экан? Ўзим туғилиб ўсган жой. Келажакда ўйнаш ниятим бор. Лекин «Сурхон» жамоасида ўйнашни хоҳлардим.

- Сиз тажрибали мураббийлар Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиевлар қўл остида тўп сурдингиз. Ушбу иккала мураббий бир-бирларидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

- Иккала мураббий ҳам кучли мураббий ҳисобланади. Ёшлар билан қандай ишлашни билади. Қаерда ва қайси пайт нима дейиш керак эканлигини билади. Шунингдек, ҳар иккаласи ҳам қаттиқ қўл мураббий ҳисобланади. Тартиб-интизомни яхши кўради. Фарқи жихатида гапирсам, иккаласининг ишлаш услуби икки хил. Кўпчилик иккала мураббийнинг услуби бир-бирига ўхшайди дейди. Лекин бир-биридан фарқ қилади деб ўйлайман. «Бунёкор»нинг ўйин услуби ва «Насаф»нинг ўйин услуби умуман бошқача. Бир сўз билан айтганда, иккаласи ҳам кучли мураббий.

- Яхши биламиз, сиз бугунги кундаги ўзбек футболининг энг яхши футболчиларидан бири Элдор Шомуродов билан бир туманда яни Жарқўрғонда истеқомат қиласизлар. Элдор билан муносабатларингиз қандай?

- Тўғри, биз Элдор Шомуродов билан бир туманда яни Жарқўрғонда яшаймиз. Элдор билан қалин дўстмиз. Ёшлигимиздан бирга катта бўлганмиз. «Машъал» академиясига ҳам бирга борганмиз. Телефон орқли доимий суҳбатлашиб турамиз. Уйига келганда уйига бориб анча суҳбатлашамиз. Бирга машғулотлар қиламиз. Қисқа қилиб айтганда, муносабатларимиз аъло даражада. Ҳозир у Россия давлатида бўлишига қарамасдан ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб турамиз.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида қийинчиликка учраган пайтларингиз бўлганми? Масалан, Одил Ахмедов интервьюларининг бирида кийишга бутсаси бўлмаганлиги ва шунга ўхшаш ҳолатлар сизда ҳам бўлганми?

- Тўғрисини айтаман футболчилик пайтимда кўплаб қийинчиликлар бўлган. Футболга кириб келиш осон эмас. Қийинчиликга учрамаган футболчилар жуда ҳам кам бўлса керак. Футбол мактаб интернатга бораётганимда оёғимда кийишга бутса бўлмаган. Отам кейинчалик бутса олиб берган. Ўша бутса ҳам кийилган бўлган. Иложи борича асраб авайлаб, йиртилса яна қайтадан тикиб кийганман. «Машъал» академиясида борганимда ҳам профессионал футболчиларни бутсаларни кўриб хавасим келарди, ўзимни бутсамга эса ачиниб кетардим. Ишонасизми, уялганимдан оёқларимни яшириб турардим. Шундан бошқа бутсам йўқ эди. Худога шукр қиламан, ҳаммасини меҳнат қилиб, сабр қилиб енгиб ўтдим ва барчаси ортда қолди. Бунинг барчаси меҳнатнинг самараси деб ўйлайман.

- Футболчилик фаолиятингизни тугатгач, мураббий бўласизми?

- Тўғрисини айтсам, ҳали бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Чунки, ҳозир бор эътиборимни футболга қаратганман. Футболдан кейинги ҳаётимни ҳал қилишга ҳали озроқ ватқ бор деб ўйлайман. Ҳозир бор эътибор ва ҳаёлим янада меҳнат қилиб, миллий терма жамоадан чақирув олишни, жахон чемпионатига чиқишда ўзимни ҳиссамни қўшишни, энг яхши ўйинчилардан бири бўлишни хоҳлайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика