

Себастьян Алле 35 млн евро эвазига “Аякс”дан “Боруссия Д”га ўтганди. Июл ойида унда саратон аниқланган ва шу туфайли у 2 бор операция қилинганди.
“Барчани Янги йил билан! Ва йил мен учун жуда яхши бошланди, чунки бу майдонга қайтиш билан синонимдир! 2022 йил у қадар осон ўтмади, аммо у мени 2023 йил дуч келишим мумкин бўлган барча янги қийинчиликларга тайёрлади. Барчангиз билан яна кўришишни интиқлик билан кутмоқдаман”, дея твит қолдирган ивуарлик форвард.



