UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  0 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  3 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  6 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  3 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  4 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи Янгиликлар

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи

Теглар :  Ўзбекистон U-22
Бугун U-23 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинини Ливан ёшларига қарши ўтказади.

Маълумки, саралаш баҳсларида жами 40 жамоа кураш олиб боради ва мезбон Хитойни ҳисобга олмаганда 15та жамоа келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган кичик қитъа биринчилигига йўлланма олади.

ОФК расмий сайти мана шу саралаш беллашувларида ўзларини кўрсатиш керак бўлган 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди. Бизни хурсанд қилган жиҳати, улар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор.

1. Вей Шиа (Хитой)
Хитой мезбон бўлишига қарамай, ўз хоҳиши билан саралаш босқичида иштирок этмоқда. Бу жамоа таркибида тўп тепаётган Вей Шиа яхши футболчи ҳисобланади. У "Шанхай СИПГ" вакили. 22 ёшли Вей бир нечта ўйинларда ўзини кўрсатган ва тўрт йил олдин Курт Зума, Люк Шоу сингари футболчилар қаторида жаҳоннинг энг умидли футболчилари рўйхатидан ўрин олган.

2. Меҳран Дерахшанмеҳр (Эрон)
Эндигина 18 ёшга тўлган Меҳран "Зобахан" сафида чиройли ўйин намойиш этмоқда. У ҳатто Осиё чемпионлар лигасининг олтита ўйинида майдонга тушишга улгурди. Чап қанот футболчиси ҳам ҳимоя, ҳам ярим ҳимояда бир хил ўйин кўрстата олади. У 2016 йил "Зобахан" таркибида ўз дебютини нишонлаган.

3. Башар Ресан (Ироқ)
20 ёшли Башар Ресан Ироқ миллий терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурди. У ЖЧ саралаш босқичида Японияга қарши майдонга тушган. Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган.

4. Эван Димас (Индонезия)
Бу футболчига Индонезиянинг келажаги сифатида қаралмоқда. У ўтган йил Испаниянинг "Эспаньол-Б" клубида тўрт йил малака ошириб қайтди. Димас секин-аста миллий терма жамоага ҳам чақирилмоқда.

5. Забихилло Ўринбоев (Ўзбекистон)
Яқинда "Пахтакор"га ўтган Забихилло Ўринбоев ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатди. Мана энди саралаш баҳсларида ҳам гол урадиган вақт етиб келди. Забихилло 2014 йил U-19 Осиё чемпионатида яхши ўйин намойиш этган, қолаверса жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистоннинг чорак финалга қардар боришида муҳим ҳисса қўшганди.



Қолган футболчилар рўйхати:
6. Райли Макгри (Австралия)
7. Лалианзуала Чангте (Ҳиндистон)
8. Кожи Миёши (Япония)
9. Сами Ал Нажи (Саудия Арабистони)
10. Ли Санг Мин (Жанубий Корея)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика