

Учрашувнинг 90+5-дақиқасида Жалолиддин Машарипов пенальтидан ажойиб тарзда гол урди.
Бу 28 ёшли футболчининг жорий мавсум жамоа либосидаги 2-голи бўлди ва унинг ҳисобида 5 та ассист ҳам бор.
“Ал Насср” эса 2021/22 йилги мавсум мамлакат биринчилигида 61 очко билан 3-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиблиги эса 18-маротаба “Ал Ҳилол”га насиб этди.




