Санжар Мансуров: "Пахтакор" стадиони майдони аъло даражада"

Narzulla Saydullayev
3 фев 2014
8 февраль куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Қувайтнинг "Ал Қувайт" клубини қабул қилади.
Ўйин бўлиб ўтадиган стадион директори Санжар Мансуров "Футбол Шарҳи" кўрсатувига интервью берди.

"Стадионнинг чими аъло даражада. Сабаби қор ёҳишидан олдин майдон усти ёпилган ва иситиш тизими ёқилган. 8 февраль куни жамоалар маза қилиб футбол ўйнай олишади. Албатта, "Локомотив"нинг ғалабасини кутамиз. Мухлислар учун иссиқ чой, кофе тақдим этишимиз мумкин. Улар футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани", - дейди Санжар Мансуров.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Қувайт" учрашуви 8 февраль куни соат 15:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia