

"Клубда қолишни истардим. Кўрамиз, Гвардиола бу ҳақда қандай фикрда экан. У ажойиб мураббий. "Манчестер Сити"га бор эътиборимни қаратганман, аммо аввал Евро-2016да ўйнаб, кейин келажакка боқиш керак.
Жамоага кўникишимга кўп вақт кетди, аммо тер тўкиб ишладим. Таркибдан жой олиш осон бўлмади, аммо Англияда осон ишнинг ўзи йўқ" - дейди Санья.



