Санья: "Сити" 12 кишига қарши 10 киши бўлиб ўйнади"

Aslanov Jasurbek
3 янв 2017
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Санья "Бёрнли"га қарши баҳсдан сўнг (2:0), учрашув бош ҳакамини танқид қилди.

Ўйин ҳаками Ли Мэйсон биринчи бўлимда "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Фернандиньога қизил карточка кўрсатди.

"12 кишига қарши 10 киши бўлиб ўйнадик, аммо биз барибир курашдик ва жамоа каби ғалабага эришдик" - дейди Санья.

Кейинроқ Санья футболчилар сонига боғлиқ гапни олиб ташлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail