Сантьяго Солари: "Футболда адолат ҳақида гапириш қийин"

"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари "Барселона"га қарши ўйиндан (1:1) кейин фикр билдирди.

– Футболда адолат тўғрисида гапириш қийин. Бизда иккинчи голни киритиш учун бир қанча вазиятлар юзага келди: Бейл, Кроос... Эҳтимол, ўйинни жуда яхши, ёқимли ва сифатли бўлди деган инсоннинг фикрига қўшиламан. Беллашув бизга ва муҳлисларга завқ бағишлай олди.

– Йирик (1:5) мағлубиятдан сўнг характер кўрсатишни хоҳладингизми?

– Таққослашлар ҳар доим маъносиз бўлади. Шогирдларим ўта жиддий ишлашди ва буни бугунги ўйинда гувоҳига айландик.

– Жавоб баҳсида ким фаворит бўлади?  
– Саволни очиқ қолдираман. Кўп нарса бўлиши мумкин. Чунки, иккала жамоанинг ҳам даражаси жуда юқори.

– Марселонинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
– Марсело – иккинчи сардор, 100 фоизлик мадридист ҳисобланади. Биз унинг энг яхши даражасига қайтишини кутамиз.

– Винисиуснинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

– Бундан ажабланмайман. Сабаби, жамоага ўтганидан бери у билан алоҳида иишлаб келмоқдаман. 18 ёшли шогирдимнинг ўйини кишини қувонтиради. Чунки, бундай ўйин камдан-кам футболчиларда кузатилади. Винисиуснинг порлаши учун ёрдам бера оладиган жамоадошлари бор, – дея Соларининг сўзларини келтирди Marca нашри.


Манба: marca.com