UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  5 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  8 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  8 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Сантуш: "Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз" Янгиликлар

Сантуш: "Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Уэльсг қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин жуда қийин бўлишини кутгандим. Аммо биз рақибнинг кучсиз томонига эмас, ўзимизнинг кучимизга ишондик. Уэльс - жуда яхши жамоа. Коулман фантастик ишларни бажарди. Йигитларимга нисбатан ҳам шу сўзларни ишлатишим мумкин. Улар Уэльс қаршилигини синдириб, ажойиб голлар ура олишди.

Бизда доимо ўйинга аниқ режа бўлади. Бу ҳимоявий ва ҳужумкор ҳаракатлар билан боғлиқ. Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз. Аммо бизда ўзимизнинг кучли томонларимиз бор. Ҳар бир рақибга ўзгача ёндошиш керак. Уэльс аввалги рақибларимиздан анча фарқ қилади. Британияликларда тезкор ҳужумчилар бор. Улар тўп билан катта тезликда ҳаракатланмасликлари керак. Режамиз иш берди деб ўйлайман.

Португалия терма жамоасидаги биринчи ўйиним қандай бўлганини биласизми? Тўғри, "Стад де Франс"да ўйнаган эдик. Ўшанда йигитларга қуйидаги сўзларни айтганман: "Биз икки йилдан сўнг Евро-2016 финалида ўйнаш учун шу ерга қайтишимиз керак". Энди бизда янги мақсад - Европанинг энг яхши жамоасига айланиш. Финалда ғалаба қозонмоқчимиз. Шунчаки иштирокчи бўлиш ниятимиз йўқ" - дейди Сантуш.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика