UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  10 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7

Санжар Шоаҳмедов: "Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди"

“Локомотив” Суперлига доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” жамоасига АГМК клуби рақиблик қилади.

“Локомотив”нинг етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рақиб ҳақида:

– Бизни олдинда АГМКга қарши тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан барчанинг кайфияти яхши, жароҳат олган футболчиларимиз яна сафга қайтди. Ўйинга барча 100 фоиз тайёр ва биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Биринчи даврадаги мағлубият ҳақида:
– Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди. Чунки бу футбол. Ўтган ғалаба ва мағлубиятни унутиб янги ғалабалар учун ҳаракат қилиш керак.

Ўз ўйини ҳақида:
– Ҳар бир учрашувда максимал куч билан ўйнашга ҳаракат қилаяпман. Бу қанчалик яхши ёки ёмонлигини майдонда ўтирган мухлис ва мутахасисларга аён. Рақиб кимлигини аҳамияти йўқ. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, – деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика