Сане билан шартномани узайтириш – "Бавария"нинг устувор вазифаларидан бири

Sherzod Nurmatov
14 окт 2023
Мюнхен клуби футболчининг ўйинидан мамнун.

"Бавария" Лерой Сане билан шартномани узайтирмоқчи.

27 ёшли ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзолаш Мюнхен клубининг яқин ойлардаги устувор вазифаларидан бири, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

Саненинг ўзи "Бавария"да ҳаммасидан мамнун, унинг оиласи ҳам Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида тугайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano