UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  1 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  4 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  72 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  6 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Санъат Шарипов: Азизбек Ҳайдаров – терма жамоанинг сўнги йиллардаги энг барқарор ўйинчиси Янгиликлар

Санъат Шарипов: Азизбек Ҳайдаров – терма жамоанинг сўнги йиллардаги энг барқарор ўйинчиси

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 27 ва 31 март кунлари Жанубий Корея ва Япония термалари билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларидан олдин ўзбек футболидаги энг фаол агентлардан бўлган Санъат Шарипов ўзи билан бирга ишлаётган баъзи футболчиларга оид фикрларини билдириб ўтди.
- Нафақат Шарқий Осиё, балки бутун қитъамиз футболидаги бу икки гранд терма жамоа билан ўйинларни катта эътибор билан кутяпман. Чунки Миржалол Қосимов жамоасининг бугунги асл кучини бу икки юрт термалари билан солиштирувда билиб олиш – бу ўзбек футболи учун жуда ҳам аҳамиятли масала, - дейди Шарипов.

Менга, айниқса, мен билан 2011 йилдан бери бирга ишлаётган Азизбек Ҳайдаровнинг остонамиздаги иккала ўйинни қай даражада ўтказиши қизиқ. Кўпчилик фикримга қўшилса керак, Ҳайдаров миллий терма жамоамизнинг охирги йиллардаги энг барқарор ўйнчиси бўлиб турибди. У 2011 йилнинг ёз фаслида “Бунёдкор”дан “Ал-Шабаб” клубига ўтганида, жамоатчиликнинг аксарият қисми араб дунёси футболида Азизбек ўсишда орқага кетиши ҳақида бонг урганди. Орадаги давр шуни яққол кўрсатдики, ҳамюртимиз Амирликларда, аксинча, профессионал сифатида янада шаклланди ва юқоридаги кескин фикрлар янглиш, асоссиз ва қуруқ гаплар эканлигини исботлади.


Мазкур мақола www.uff.uz сайти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида сайтимиздан жой олди. Ҳамкорлик ҳақида душанба куни батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика