"Сан-Сиро"нинг таъмири борасида янги маълумотлар пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
11 сен 2019
"Милан" ва "Интер" раҳбарияти "Сан-Сиро"нинг қиёфасини ўзгартириш борасида ишлар олиб боришмоқда.

"Corriere della Sera" хабарига кўра, янги стадион ўз бағрига 60 минг мухлисни сиғдиради. Қурилиш эса 600 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Ушбу стадионнинг бузилиши учун эса 45 миллион евро сарфланади. Янги трибуналар эса "Милан" ўйини вақтида қизил-қорага бўялса, "Интер" ўйнайдиган вақтда қора-кўкга айланади.

Эслатиб ўтамиз, "Сан Сиро" 1925 йилдан буён ўйинларни қабул қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere della Sera