"Сан-Паулу" Давид Луиснинг трансфери орқали 374 минг евро ишлаб олди

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2014
"Сан-Паулу" ҳимоячи Давид Луиснинг "Челси"дан ПСЖга трансфери орқали 374 минг евро атрофида маблағга эга бўлди.

27 ёшли футболчи 1999-2001 йиллар давомида "Витория"га ўтишдан олдин "Сан-Паулу" сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг трансфери парижликларга 50 миллион еврога тушди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru