Сан Марино терма жамоаси тарихий натижа қайд этди

Eldor Akmurzayev
14 ноя 2020
Миллатлар Лигаси 5-тури доирасида Сан-Марино термаси ўз майдонида Гибралтарни қабул қилиб, четлатиш туфайли бири киши кам қолганига қарамай рақиб билан дуранг (0:0) ўйнади.

Журналист Саймон Стоуннинг хабар беришича, Сан-Марино ўз тарихида илк бор қаторасига икки ўйинда мағлуб бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Франко Варрелла шогирдлари октябрда Лихтенштейн (0:0) билан ҳам муроса йўлини танлаганди.

Маълумот ўрнида, Сан-Марино Миллатлар Лигаси “D” дивизиони 2-гуруҳида икки очко тўплаган ҳолда охирги ўрин билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Сан-Марино – Гибралтар 0:0 (0:0, 0:0)

"Стадио Олимпико ди Серравалле"

Сан-Марино – Бенедеттини, Бролли, Симончини, Палацци, Росси, Лунадеи, Голинуччи, Хирш (Муларони, 57), Нанни, Томассини (Баттистини, 57), Берарди (Витайоли, 67).

Гибралтар – Кулинг, Чиполина, Муэли (Стайч, 66), Уайзмэн, Оливеро, Уокер, Сарджент, Де Барр, Торилла (Пристли, 77), Эннесли, Кассиаро (Кассиаро, 54).

Огоҳлантиришлар: Чиполина (15), Торилла (73), Бролли (75), Стайч (81).

Четлатиш: Симончини (49).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru