

"Ўйин сўнгида ачинарли гол ўтказиб юбордик. Мағлубиятни қабул қилиш оғир. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва уларга қолган босқичларда омад тилайман. Шогирдларим ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим, улар мардонавор тарзда курашди. Кейинги мавсумда янада кучайиб, натижамизни яхшилаш ва узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз", — деди наманганликлар устози.



