UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  0 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  36 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  18 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйинга келсак, бугун учрашув шу тарзда давом этиши кутилганди. Майдон маркази ва таянч нуқтасидаги йўқотишлар бор эди. Шу сабаб ҳам марказий ҳимоячимиз таянч нуқтасида ҳаракат қилди. Умуман олганда, йигитларни табриклайман. Ўйин давомида ҳужум ташкил қилишда муаммо пайдо бўлган бўлса ҳам ғалаба қозондик. Ўйинни ҳам назорат қилдик. Фикримча, ўйин бу каби асаббузарлик билан тугаши керак эмасди. Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади. Оптимал таркибни майдонга туширишишга ҳаракат қиламиз. Сифатлироқ ўйин кўрсатишга умид қиламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, ғалаба бу ғалаба. Мухлисларимизни табриклайман. 

- Жамоани жисмоний тайёргарлигида бироз муаммолар борга ўхшаяпти...

- Гапингизга умуман қўшилмайман. Сабаби, биз битта тўп фарқи билан ғалаба қозондик. Бу вазиятда мантиқан олганда, ҳимояда ўйнашимиз керак эди. Бироқ, биз бу ҳолатда ҳам ҳужумга интилдик. Бу жамоа руҳан ва жисмонан тайёрлигини билдиради. Шу сабаб ҳам фикрингизга қўшила олмайман. 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика