UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  66 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  13 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  8 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10

Самвел Бабаян: "Гол ўтказиш - режамизда бор эди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Гол ўтказиш - режамизда бор эди"

Теглар :  Самвел Бабаян
"Навбаҳор" ҳамда "Нассажи" ўртасидаги ОЧЛнинг 3-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун "янги Навбаҳор" туғилди деб ўйлайман. Бу жамоа курашишни ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биринчи навбатда йигитларни табрикламоқчиман, улар бугун ирода, ғалабага бўлган чанқоқликни кўрсатишди. Қайтараман, бугун "янги Навбаҳор" дунёга келди. Чемпионлар лигасида оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир жамоа очко ишлаш учун майдонга тушади. Бугун ғалабага муносиб эдик ва бу меҳнатларимиз самараси.

- Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга нима дедингиз. Иккинчи савол: Яхшибоев бугун кўринмади, унга нима бўлди?

- Майдонга тушмаганларда жароҳат бор. Навбатдаги саволга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни яхши бошладик, бироқ ҳужумларни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Кейин кутилмаган гол содир бўлди. Шошганимиздан 20-дақиқадан сўнг тўпни назорат қилмай қўйдик. Иккинчи бўлимда Ўрунов ва Собиржонов орқали ўйинни кучайтирдик. Бугунги кунда таркибингизда ўйинни кучайтира оладиганлар бўлгани жуда муҳим. Умуман олганда дуранг ҳам адолатсизлик бўларди. Бу дақиқалар учун футболчилар бор кучини ишга солишди. Жамоамизга нафақат Наманганда, балки бутун Ўзбекистонда мухлислик қилишмоқда.

- Биринчи гол ўтказиб, кейин камбэк амалга ошириш режаси бормиди. Остон Ўрунов нега захирадан майдонга тушди?

- Гол ўтказиш - режамизда бор эди (кулиб). Остон нега асосий таркибда майдонга тушмади? Унда жароҳат борлиги туфайли баҳсни захирада бошлади. Ўзбекистон Кубогидаги ярим финалдан сўнг бирор марта машғулотда иштирок этмади. У жароҳати бўлишига қарамасдан борини бериб ўйнади.

- Дониёр Абдуманнопов Ўзбекистон Кубоги ярим финали пенальтилар сериясидаги хатоси туфайли тушкунликка тушиб қолганмиди. Нега бугун ўзини кўрсата олмади?

- Дониёр иккинчи даврада бизга ўтганидан сўнг жамоада кўп ёрдам берди. У бугун кўп ҳаракат қилди, бироз ҳаяжон таъсир қилган бўлса керак. Унга эътироз йўқ.

- Тома Табатадзе ва Йован Жокич келаси баҳсларда иштирок эта оладими? Темурхўжа Абдуҳолиқов бугун яхши ўйнай олмагандек. Баъзи вазиятларда унинг ўрнига майдонга тушишга урингандек бўлдингиз.

- Темурхўжа биз учун муҳим, тажрибали футболчи. У яхши ўйин ўтказди, камида 13 км. масофа босиб ўтган бўлса керак.

Даврон Ҳошимов ҳақида унутдингиз, у бу мавсум бошқа майдонга тушмайди. У Туркияда операция қилинди. Табатадзе ва Жокич тикланиш жараёнида, улар бу мавсумда бизга ёрдам бера олишади деб ўйлайман.

- Рақиб жамоа устози Меҳди Раҳмати матбуот анжуманида ҳакамнинг хатоси ҳақида кўп гапирди.

- Мен ҳакамлик ҳақида гапиришга ўрганмаганман. Ҳакам ўйинни жуда яхши бошқарди. Симуляция ва вақт чўзишларни жойида жазолади. Улар ҳар бир тўхтатилиш учун керакли вақт қўшишади. Эсингизда бўлса, "Ал Ҳилол" билан баҳсда рефери 14 дақиқа қўшиб берган эди. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Менимча, айбни ўзидан излаш керак. Тўғри, баъзида биз ҳам эътироз билдирдик.

Айтганча, захирадаги ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси тақдирини ҳал қилган. Хитойдаги учрашувда пенальти қўйиб, бизни ЖЧдан маҳрум қилган. У олдимга келиб, тўхтатилган вақт учун керагича дақиқа қўшилишини айтди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика