UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Самвел Бабаян: "Эрон билан ўйин учун таркибни бир кун олдин аниқлаймиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Эрон билан ўйин учун таркибни бир кун олдин аниқлаймиз"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
"Бугун биз учун жуда ўйиндан олдинги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бизнинг вазифамиз ўйин сифатини яхшилаб Эрон билан ўйинга яхши формада етиб бориш", - дейди Бабаян.

- Бугунги ўйинда Ҳимоядан кўнглингиз тўлдими?
- Биз гол ўтказмадик. Буни таҳлил қилиб чиқамиз. Бугун кўплаб асосий таркиб ўйинчилари майдонга тушишмади. Умид қиламанки, кейинги баҳсда улар бизга ёрдам беришади.

- Узоқ масофалардан зарба беришнинг фойдасини Рашидов мисолида кўрдик. Буни машғулотларда ҳам синовдан ўтказаяпсизми?
- Албатта биз турлича ўйнашга интилишимиз керак. Узоқдан зарба бериш устида ҳам ишлаймиз.

- Таиланд ҳақида нима дея оласиз? Жамоа сафига янги мураббий ва янги футболчилар келишди...

- Биз бу жамоани ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон билан ўйиндан олдин сизларда мураббий алмашди. Таиланд бугун бизга жуда катта қийинчиликлар туғдирди. Райевац жуда тажрибали ва ҳурматли мураббий саналади. Бу жамоа ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётганининг ўзи кўп нарсани англатиб турибди.

- Бугун Темурхўжа Абдухолиқов захирадан майдонга тушиб гол урди. Бу Эрон билан ўйинда ҳужумда ким тушиши борасида қарорингизни аниқлаб бердими?
- Эрон билан ўйининг асосий таркибини учрашувга бир кун қолганида аниқлаймиз.

- Эрон билан ўйинда бугунгидек мухлислар бўлмайди, 100 минг одам бўлади. Таиланднинг ҳимоясидек ҳимоя бўлмайди, Бикмаевнинг имкониятидек имкониятлар бўлмайди...

- Айтганимдек гол ўтказмадик. Аммо ҳали бу ўйинни кўп бор таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Эроннинг Черногория билан ўртоқлик учрашувини ҳам кўрамиз ва ўрганамиз. Ўйин сифатида борасида ҳали анча кўп иш қилишимиз керак.

- Бикмаев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ҳолати қандай?
- Эртага тиббий текширувдан ўтади. Шундан кейингина унинг ҳолати аниқ бўлади. Умид қиламизки у Эрон билан ўйинда бизга ёрдам бера олади. Ўз клубида жуда яхши мавсумни ўтказмоқда.

- Гейнрихга кўпроқ дақиқа имконият тақдим этилди. Нимадир режалаштирилганми?
- Саша бутун вужуди билан терма жамоада ўйнайдиган футболчилардан бири. Унинг ҳолатини текширувдан ўтказиш учун кўпроқ ўйнади. Абдухолиқов, Ҳайдаров бир ойдан буён ўйин амалиётига эга бўлишмаётганди. "Локомотив" клубига раҳмат, улар машғулот ўтказиб туришди. Аммо ўйин билан машғулотнинг фарқи катта.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -126   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика