UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  278 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Биз шундай бўлишини билардик. "Металлург" охирги ўринда бўлса ҳам кучли жамоа ҳисобланади. Ўйинимизга келсак, учрашув эпизодларга бўлинди. Гол урганимиздан сўнг ҳисобни сақлашга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг эса ўзимизда куч топиб ҳужумга ўтдик. Вазиятлар яратдик, афсуски гол ура олмадик. Умуман олганда, натижа адолатли бўлди. Бугун очиқчасига ғалабага ўйнамадик. Ғалаба қозонганимизда бу омаддан бўларди, афсуски, бундай бўлмади. Стандард вазиятдан гол ўтказдик. Ўйлайманки, ҳаммаси қоида асосида бўлди. Олдинга ҳаракат қилиш керак. Хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа ҳисобни сақлаш мақсадида ҳужумларни камайтирди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Юқорида бу ҳақида гапирдим. Менимча, бунга асосий сабаб биз тўпни тўлиқлигича рақибга топширганимиз. Тўпсиз ҳаракат қилиш жуда қийин. Асосий сабаб тўпни топшириб қўйганимиз. Биз тўп билан ёмон ҳаракат қилдик. Рақибдан тўпни олиб қўйган ҳолатларимизда ҳам қандайдир қийин комбинациялар амалга оширишга ҳаракат қилдик. Буларнинг барчаси тўпни йўқотиш билан якунланди. Тўпни назорат қилмаганимиз энг катта хатомиз бўлди.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика