UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  2 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  4 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" (0:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Барча мусулмонларни Қурбон Хайит байрами билан табриклайман. Байрам куни "Навбаҳор" мухлисларини янада хурсанд қилмоқчи эдик, аммо ундай бўлмади. Бугунги учрашувдаги биринчи бўлим жуда чиройли бўлди. "Пахтакор"ни кучсиз деб айтаётганлар хато қилишяпти. Жамоа тартибли. Яққол голли вазиятларимиздан фойдаланмадик. Яхши ўйнадик ва барча жиҳатларда устунлик қилдик. Танаффусдан кейин ўйин тенглашди. Прессингда кучсизланиб қолдик. Шу сабабли, айрим бир вазиятларда рақибимиз тезкор ҳужумга ўтди. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўз вазиятларимизни голга айлантиришни бошлаймиз ва голлар урамиз. Биринчи бўлимнинг ўзидаеқ иккита гол уришимиз керак эди.

- Жамоангиз икки хил тайм ўтказди. Бунга сабаб нима? Терма жамоага билан бирга бўлган футболчилар чарчаб қолишмади, аммо бошқа футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди.

- Ҳаво бугун иссиқ эди. Бу инсон органимизнинг табиий реакцияси. Терма жамоа йиғини сабабли биз тўлиқ таркиб билан ўйнай олмадик.

- "Навбаҳор" жамоаси XG бўйича энг зўр жамоа, аммо голлар сони жуда кам. Бунга сабаб нима?

- Тўп дарвозага кирмаётганининг иккита ечим бор. Дастлабки ечим бу машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиш. Биз бу вазифани яхши бажармоқдамиз. Муҳим учрашувларда ўз маҳорати эвазига фарқни келтирадиган футболчилар бор. Бизга бундай футболчилар етишмаяпти. Катта устунликга эгамиз, аммо буни ҳисобда исботлашимиз керак. Дурангларни ғалабага айлантира оладиган футболчилар керак. Дуранг қайд этган учрашувларда биз вақт чўзмаяпмиз. Биз фақат ҳужум қиляпмиз. Ҳужумкор футбол бизнинг услубимиз. Терма жамоага беш нафар футболчи йўл олди. Шу сабабли тўлиқ такрибда деярли машғулот ўтказа олмадик. Мен учун терма жамоага футболчи жўнатиш шараф. Терма жамоада ҳам кимдир ўйнади, кимдир йўқ. Масалан Искандаров 18 кун ичида бор йўғи 20 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлди. Захирамиз кучли эмас. Шу сабабли, бугун 18 ёшлик Шодибоевни майдонга туширдик. У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум жуда кўп дуранг ўйнамоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истардик. Дуранг қайд этган учрашувларимизда биз ғалабага ҳақли эдик. Лекин омадимиз келмади.

- Жамоангиз сафида кўпгина футболчилар терма жамоага чақирилгани сизга қанчалик муаммо туғдирди?

- Мен ҳеч қачон терма жамоага чақирилаётган футболчиларни танқид қилмайман. Сабаби мен ўзим барчасидан ўтганман. Терма жамоага йўл олган футболчиларимизнинг барчаси ҳам тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлмади. Ҳамробеков иккита тўлиқ ўйин ўйнаган бўлса, Сайфиев битта ўйинда иштирок этди. Искандеров эса бор йўғи 20 дақиқа ўйнади. Ушбу жиҳат бизга бироз муаммо туғдирди.

- Биринчи давра якунланишига бор йўғи учта ўйин қолди. Дастлаб "Қизилқум", кейин эса "Андижон" ва "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Кейинги учрашувлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Об-ҳаво иссиқлиги ҳам бизга таъсир ўтказмоқда. Ҳаво иссиқлиги сабаб тезкор футбол намойиш этиш қийин. Биз ҳужумкор футбол ўйнашда давом этамиз. Қарши ҳужумларга таяниб ўйнаш биз учун эмас. Ўйинимиз мухлисларга ёқиши учун ҳаракат қиламиз. Мавсумни яхши бошлай олмадик. Кейин вазиятни тўғирладик ва даврани чиройли якунлашимиз керак.

- Ўтган мавсумларда жуда ёрқин ўйинлар намойиш этган Сиаваш Ҳақназарий жамоангизга қўшилиб кета олмаётгандек. Сиаваш жуда катта потенциалга эга, аммо у "Навбаҳор"да ўзини топа олмаётгандек?

- Барча футболчилар "Навбаҳор"га қўшилиб кета олишмайди. "Навбаҳор" сафида тўп тепиш бу катта босим. "Навбаҳор" ўз олдига жуда катта мақсадлар қўйадиган жамоа. Сиаваш мавсум бошида бир нечта учрашувни асосий таркибда бошлади. Кейин эса иккита жароҳат олди. "Ҳўжанд"га қарши ўтказган назорат ўйинларида Ҳақназарий овқатдан заҳарланди ва учрашувда иштирок этмади. Соғлиғи билан бўлаётган муаммолар сабабли, у жамоага қўшилиб кета олмаяпти. Жароҳатидан бир ой тикланди. Ҳақназарий қандай даражадаги футболчи эканлигини биламиз. Лекин у жамоага киришиб кета олмаяпти. Бошқа факторлар ҳам таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.


Рейтинг: -22   

Фикрлар

+18   
17 июн 00:39:24
Muhammadmaruf
Ўзим наманганлик бўлсам ҳам бугун Пахтакорнинг ўйинига кўпроқ қизиқаётгандим. Чунки, ёш, умидли ўйинчилар терма команданинг келажаги борасида умид уйғотади. Менга Ҳамробеков ёки Искандаровнинг феноменал ўйинидан кўра, Ҳамралиев ёки Усмоновнинг ҳаракатларини кузатиш ёқимли.
Навбаҳор жуда нотўғри сиёсат юритяпти. Тайёр ўйинчилар бугун бор, эртага йўқ. Бошқача айтганда, пул борида бор, пул тугагач йўқ. Қанийди, Наманганда бир жонкуяр раҳбар чиқса-ю, Пахтакор академиясига ўхшаш академия ташкил қилса ва туманлараро мусобақалар ташкил қилиб ҳақиқий истеъдодларни командага жалб этса. Пахтакор академиясига ўхшаш академия бошқа вилоятда ташкил қилиниши қийин бўлса ҳам, Наманганда қилиш у қадар қийинмас. Чунки, истеъдодлар ва уларни қўлловчи жонкуярлар жуда кўп Наманганда.
Ҳа, мактаблар ташкил қилиняпти. Аммо қабул ҳали у қадар шаффоф эмас назаримда. Пахтакорда эса аанча ҳалоллик борга ўхшайди. Чунки, бугун ўйини ҳаммадан ҳам кўзга яққол ташланиб турган Усмонов Муҳаммадалининг шу пайтгача босиб ўтган йўлидан хабардорман. Бу йигит асли андижонлик қўшиқчи Ғайрат Усмоновнинг ўғли. Тўғри, шу кунга келгунча отасининг озмунча пули кетмади, лекин чин истеъдод Пахтакорда ўз ўрнига эга бўлади барибир.
Яна бир мисол: Саййидислом деган бир йигит бор Пахтакор ўринбосарларида. Уни ҳам жуда ёшлигидан биламан. Аёлимда чет тилидан билим оларди. Оддий оиланинг фарзанди. Ҳозир ўз кучи билан асосий таркибга кириш арафасида. Ўтган йили адашмасам ўринбосарлар тараибида тўпурар бўлибди. Ўн тўққиз ёшли терма командада ҳам ишончли ўйнаяпти. Хуллас, Навбаҳордаги ишлар мухлисларни алдашдан бошқа гап эмас. Қанийди, яна Сайдулло Турсунов, Зафар Мусабоев, Хайрулло Каримов, Анвар Солиев сингари маҳаллий футболчилар етишиб чиқса-ю, жамоада ҳам, терма командада ҳам уларнинг ўйинини кўриб завқлансак, ҳузурлансак...
+9   
17 июн 00:40:53
Аслиддин
ОБ Хаво иссик булса уша иссик об хавода ракиб хам уйнавоттику
+7   
17 июн 00:42:27
Жамшид Абдусамадов
Хаво иссиги бохона захираси йуклиги бохона худди пахтакор уйинчилари топ ва захирасида бордей наманганликлар шу уйин билан чемпионлик армон. Тактика ким курди ман курмадим
+5   
17 июн 08:03:21
Бектошев
Кеча 19 ёшли М. Усмонов Навбахор ни ярим таркибини алдаб юрипти, шу жойига кайф қилдим лекин
+4   
17 июн 08:52:10
Бектошев
Сенларга Пахтакор номининг ўзи етарли, уни такибида ким ўйнаяпти мухуммас, шу номни эшитсанг бўлди қалтираб тушасан поляга
+4   
17 июн 02:25:16
Liverol Motor Oil
Muhammadmaruf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзим наманганлик бўлсам ҳам бугун Пахтакорнинг ўйинига кўпроқ қизиқаётгандим. Чунки, ёш, умидли ўйинчилар терма команданинг келажаги борасида умид уйғотади. Менга Ҳамробеков ёки Искандаровнинг феноменал ўйинидан кўра, Ҳамралиев ёки Усмоновнинг ҳаракатларини кузатиш ёқимли. Навбаҳор жуда нотўғри сиёсат юритяпти. Тайёр ўйинчилар бугун бор, эртага йўқ. Бошқача айтганда, пул борида бор, пул тугагач йўқ. Қанийди, Наманганда бир жонкуяр раҳбар чиқса-ю, Пахтакор академиясига ўхшаш академия ташкил қилса ва туманлараро мусобақалар ташкил қилиб ҳақиқий истеъдодларни командага жалб этса. Пахтакор академиясига ўхшаш академия бошқа вилоятда ташкил қилиниши қийин бўлса ҳам, Наманганда қилиш у қадар қийинмас. Чунки, истеъдодлар ва уларни қўлловчи жонкуярлар жуда кўп Наманганда. Ҳа, мактаблар ташкил қилиняпти. Аммо қабул ҳали у қадар шаффоф эмас назаримда. Пахтакорда эса аанча ҳалоллик борга ўхшайди. Чунки, бугун ўйини ҳаммадан ҳам кўзга яққол ташланиб турган Усмонов Муҳаммадалининг шу пайтгача босиб ўтган йўлидан хабардорман. Бу йигит асли андижонлик қўшиқчи Ғайрат Усмоновнинг ўғли. Тўғри, шу кунга келгунча отасининг озмунча пули кетмади, лекин чин истеъдод Пахтакорда ўз ўрнига эга бўлади барибир. Яна бир мисол: Саййидислом деган бир йигит бор Пахтакор ўринбосарларида. Уни ҳам жуда ёшлигидан биламан. Аёлимда чет тилидан билим оларди. Оддий оиланинг фарзанди. Ҳозир ўз кучи билан асосий таркибга кириш арафасида. Ўтган йили адашмасам ўринбосарлар тараибида тўпурар бўлибди. Ўн тўққиз ёшли терма командада ҳам ишончли ўйнаяпти. Хуллас, Навбаҳордаги ишлар мухлисларни алдашдан бошқа гап эмас. Қанийди, яна Сайдулло Турсунов, Зафар Мусабоев, Хайрулло Каримов, Анвар Солиев сингари маҳаллий футболчилар етишиб чиқса-ю, жамоада ҳам, терма командада ҳам уларнинг ўйинини кўриб завқлансак, ҳузурлансак...
Туппа-тузук одам экансиз.
Фикрларингизни уқиш хам қизиқ.
Факт буйича,аниқ тиниқ ёзибсиз.
Бундай комментларни хозир топиш жуда қийин)))
Қайси комментга кирсангиз хамма бир-бирини онасию отасидан сукаётган булади.
Пастда,уйиннинг комментларида нима қилиб жанжалга аралашиб юрибсиз,хайрон қолдим)
+4   
17 июн 01:36:23
Azizhon
Бу қандай адолатсизлик экан? Бабаян иссиқ хаво навбахор ўйинчиларига таъсир қилаётганини алоҳида таъкидлади. Бечора навбахорга ЎФА, хакамлар тамонидан нохолис муносабат бўлиши гапириларди. Энди иссиқ хаво хам айнан навбахор ўйинчиларига таъсир қилибди. Об хаво ни хам пахтакор сотиб олган!
Келгуси ўйинларида иссиқ хаво фақат навбахор ўйинчиларига эмас, рақиб ўйинчиларига хам таъсир қилишини талаб қиламиз!
Ха ха ха ха...
+4   
17 июн 00:53:28
Muhsin 1986
Тактиканга урай сани Хакназарийни сан уйнатолмайсан
+3   
17 июн 08:28:20
Арсен
Бабаян тренер эмас.Пул булса булди,олган пулларинг халкни пули,купчиликни огринтирсанг буюрмайди уша пуллар.Узокка бормайди бу админстратор
+3   
17 июн 06:50:41
Komil Akhmedov
БАБАЯН < ФУТБОЛ
+3   
17 июн 05:12:53
safo78
Термага бориб тулик уйнаб келса чарчок билан келди дейишади,уйнамай келса уйин амалиётисиз колди дейишади
Нима килиш керак экан-а
+3   
17 июн 01:37:32
Баходиржон 1912
Бабаян аут
+3   
17 июн 01:35:48
Azizhon
Бу қандай адолатсизлик экан? Бабаян иссиқ хаво навбахор ўйинчиларига таъсир қилаётганини алоҳида таъкидлади. Бечора навбахорга ЎФА, хакамлар тамонидан нохолис муносабат бўлиши гапириларди. Энди иссиқ хаво хам айнан навбахор ўйинчиларига таъсир қилибди. Об хаво ни хам пахтакор сотиб олган!
Келгуси ўйинларида иссиқ хаво фақат навбахор ўйинчиларига эмас, рақиб ўйинчиларига хам таъсир қилишини талаб қиламиз!
Ха ха ха ха...
+3   
17 июн 01:06:22
Xaqiyqat
Е зерикдик бошатинг курсини бабажон. Жамоамиздан нурсиз мазмунсиз ойинлар коравериб стадионданам безидик кирмаям койдик. Болди енди бошатинг хоким бува бунга етарлича вахт пул берилдиииии. Бир ëркин ойинлар корайликкккккккккк
+3   
17 июн 01:04:03
Uz paxtakor Uz
Пахтакорда и Терма жамомизада хозирги кунда Новбахорда уша эсги гапларде. Бабаян яхши гапирадиде лекин яхши Мураббийбасде Бу Бабаян
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика