UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  21 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  15 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  10 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  29 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  1 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  36 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  4 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  15 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  116

Бабаян ёзги трансфер ойнаси ҳақида: “Навбаҳор”нинг бу борадаги имкониятлари чексиз. Оптимал бюджетга эгамиз" (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Бабаян ёзги трансфер ойнаси ҳақида: “Навбаҳор”нинг бу борадаги имкониятлари чексиз. Оптимал бюджетга эгамиз" (тўлиқ матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Бухоро” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.


Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлар  билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Ҳаммага хайрли кеч! Аввало, бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман.Турнир жадвалидаги ва сўнгги ўйинлардаги босимдан келиб чиқсак, бугунги ғалаба “Навбаҳор” учун жуда жуда муҳим эди. Албатта, мазкур ютуқ учун йигитларга раҳмат айтаман. Боиси, рақиб футболчилари очиқчасига ҳимояда кескин ўйнаш билан бирга, симуляция ишлатишди, вақтни чўзишга интилишди. Аммо шогирдларимга қойил, иссиқ об-ҳаво шароитига қарамай, шу темпни ушлай олишди, меҳмонларни хато қилишга мажбур эта олишди.

Ҳисоб бундан ҳам бошқача кўриниш олиши мумкин эди, чунки учрашувнинг 1-бўлимида бухороликлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиргандик. Аммо улардан фойдаланишда оқсадик.

Ушбу зафар яна шуниси билан ҳам қадрлики, шундай қийин ўйинда ҳам, мухлислар кўз ўнгида, йигитлар буни уддалай олишларини исботлашди.

Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Биринчи давра якунлари борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи таркибдан кўплаб янги футболчилар жой олишган, улардан айримларига “Навбаҳор”даги тактикаларни тушунтиришга тўғри келган бўлсада, улар клуб билан тузилган шартномадаги мажбуриятлардан ташқари,  “Навбаҳор” ғояси учун ҳам барча имкониятларини ишга солишди. Уларга бунинг учун яна бир марта раҳмат айтаман.

Менимча, биринчи давра баҳсларини муносиб тарзда ўтказа олдик.

Барча шогирдларим бугун ўз имкониятларини намойиш этган ҳолда, муҳим ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди.

- Чемпионлик  учун “Навбаҳор”, “Пахтакор” ва “Насаф” клублари кураш олиб бормоқда. Албатта, жамоангиз 1-даврани пешқадам сифатида якунлаган бўлсада, “Пахтакор” ҳамда “Насаф” клубларининг ўзаро захира ўйинлари бор. Бу борадаги имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Албатта, медаллар учун қайси жамоалар кураш олиб боришини тушуниб турибмиз. Ҳақиқатданам ушбу клублар бунга муносиб ва яхши таркибга эга. Шунингдек, ёзги трансфер “ойнаси” даврида ҳам таркиблар янада кучайса керак. Матбуотдан ўқияпмиз ҳамда эшитяпмизми, футболимизда ўсиш юз беряпти, миллионлар ўйинига катта маблағлар йўналтириляпти. Муҳтарам Президентимизнинг Фармонларига асосан, сўнгги вақтларда Суперлига клублари моддий-техник базаси ва таркибларини кучайтириш борасида улкан ишлар амалга ошириляпти. Бу эса қувончли ҳолат ҳамда кучли жамоаларнинг кўпайганлигидан фақат лига ютади. Бунга мисол сифатида ўтган мавсумни келтириш мумкин. 2022 йилги мавсум сўнгги тургача турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда. барча ишқибозларни босимда ушлаб турди. Чемпионлик тақдири ҳам ўша турда ҳал бўлди.

Биз ҳам бундан буёғидаги режаларни ишлаб чиққанмиз. Албатта, таркибимиздаги ҳар бир позицияда маҳоратли ва тажрибали футболчилар йиғилишган. 

17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Ушбу таркибда “Навбаҳор”нинг  4 нафар футболчиси бор. Бундан эса албатта хурсандмиз. Бу эса, ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Улар кичик мундиалда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдан ташқари, бизнинг номимизни ҳам барчага танитишади. 

Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга ҳаракат қилади. Ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса, чемпионлик учун имкониятлари юқори бўлади.

- Бугун шогирдларингиз кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Аслида учрашув тақдирини 1-бўлимдаёқ ҳал қилса бўларди. Аммо футболчилар вазиятлардан фойданишолмаганлиги сабабли, голни узоқ кутишга тўғри келди. Балки, бу борада ҳам иш олиб бориш керакдир?

- Албатта, ҳужумдаги шошма-шошарлик, вазиятларни якунлаш борасида совуққонлик етишмаганлиги бунга сабаб бўлди. Бу эса таъкидлайман, Намангандаги босимга ҳам боғлиқ. Буни барча футболчилар ҳам кўтара олишлари қийин. Бунга бардош бера оладиганлар эса юқори маҳоратга эгадирлар. Шундай бўлсада, йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз маҳорат эвазига гол уролмасак, куч, босим ва тезлик эвазига ҳам гол урган бўлардик. Шуларнинг эвазига рақиб якунда барибир ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

- Бугунги ўйинда майдонга тушмаган Даврон Ҳошимов ва Остон Ўруновларнинг соғлиқлари борасида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Ўруновнинг кичик жароҳати борлиги сабабали, уни майдонга тушириб, таваккал қилишни хоҳламадик. Остон жароҳатини даволатмоқда.

Ҳошимовга келадиган бўлсак, унинг соғлиги жойида, шунчаки ҳисобидаги сариқ карточкалари тўрттага етганлиги боис, бугун майдонга туша олмади.

Албатта, бугунги ўйинда уларнинг ўринлари билинди. Даврон Ҳошимов ва Остон Ўруновлар жамоамизнинг етакчи ҳамда асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Улар кейинги баҳсда майдонга тушишади, деб умид қиламан. Бунинг учун олдимизда ҳали бир ой вақт бор.

- Ёзги трансфер ойнасида “Навбаҳор” қанчалик фаол қатнашади?

- Биз бу борада иш олиб боряпмиз. Худо хоҳласа, ёзги трансфер “ойнасида” “Навбаҳор” кучаяди. Аммо буларнинг барчаси тинч ҳолатда, шов-шувларсиз амалга оширилади. Чунки, сенсациялар баъзан иш бермай қолиши мумкин. Бунга мисол сифатида ўтган мавсумдаги Зоран Марушич трансферини келтириш мумкин.Гарчи биз у билан анча олдин музокара олиб борган бўлсакда, Марушичнинг таркибимиздан жой олиши учун иккита клуб билан кураш олиб боришимизга тўғри келганди.Барча нарсанинг ўз вақти бор.

Трансфер борасида янгиликлар бўлса, бу борада матбуот хизмати барчани хабардор қилади. Кўпроқ ёш футболчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг бу борадаги имкониятлари чексиз. Оптимал бюджетга эгамиз. Аниқ айта оламанки, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва янада кучлироқ таркиб билан киришади.       

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика