UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:44"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  0 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  15 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  30 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2

Самвел Бабаян: “Биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз”

“Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаяннинг "Ал-Вакра" – "Навбаҳор" (0:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Барчага салом. Бугун “Навбаҳор” учун тарихий кун бўлди деб айта оламан. Жамоамиз 23 йилдан бери Халқаро мусобақада иштирок этмаганди. Биз саралаш босқичи билан чекланиб қолмоқчи эмасдик. Бизнинг мақсадимиз: ОЧЛ мадҳияси бизнинг қадрдон стадионимизда жаранглашини истагандик. Мухлисларимиз шу каби ажойиб футбол муҳитини ҳис қилишга ҳақли эдилар. Мухлисларимиз биздан фахрланишлари учун барча ишни қилишга ҳаракат қилдик. 

Йил аввалида қўйган мақсадларимиздан бирига эришдик. Бироқ биз гуруҳ босқичи билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз, биз учун ҳар бир учрашув финалдек. Мен баъзи бир статистика маълумотларни очиқламагандим. Менимча Осиёда айнан мен ушбу турнирда энг кўп иштирок этган мутахассис бўламан. Шу сабабли ҳам менинг тажрибамдан келиб чиқиб, максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилдим.

 Шунингдек, мен раҳбарлик қилган аввалги жамоам икки марта ОЧЛ баҳсларининг ярим финалига  етиб келганини ҳам эслатиб ўтмоқчиман.   Мураббийлар штабининг тажрибаси ва футболчиларимизнинг даражасидан келиб чиқиб, бизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилганди. Энди мақсадимиз гуруҳ босқичидан чиқиш бўлади. 

Мен ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманида “Ал Вакра” яхши ва шакланган жамоалигини ва уларда кучли мураббий борлигини таъкидлагандим. Бизнинг ўйин режамиз учрашув давомида ўзини оқлади ва биз максимал даражада учрашувни 90 дақиқада ҳал қилишга ҳаракат қилдик. 

Бизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга етиб келган мухлисларга раҳмат айтамиз. Биз уларни кейинги ўйинларда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Сўзимни сўнггида шуни айтмоқчиманки, биз Ўзбекистонда учта турнирда курашни давом эттираётган ягона жамоамиз!

Рейтинг: -72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика