UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34

Самвел Бабаян "Навбаҳор"га "Ал Иттиҳод" рақиб бўлгани ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Самвел Бабаян "Навбаҳор"га "Ал Иттиҳод" рақиб бўлгани ҳақида фикр билдирди

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда "Навбаҳор"га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.

Қуръа борасида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги фикрларни билдирди.

- Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди.
Қуръага кўра, “Ал-Иттиҳод”га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда “Навбаҳор”нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз, - деди Самвел Бабаян.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика