UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Самвел Бабаян: "Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак"

Coca Cola Суперлига 15-тури доирасида "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.


- Сўнгги ўйинлар жуда қизиқарли ва курашлар остида ўтмоқда. Барча юқори кайфиятда, шу жумладан, "Металлург" ҳам. Улар турнир жадвалининг иккинчи қисмида ва очко керак. Шу сабабли ўйин қийин кечишини билгандик. Умуман олганда, жамоам режа остида ўйнаётганди. Гол урдик ва яхши вазиятларимиз ҳам бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам гол уришимиз ва ўйинни мантиқан якунлашимиз керак эди. Бироқ гол ура олмадик. "Металлург"га тан бериш керак, улар охиригача курашишди. Афсуски, қўпол хатолар сабабли ўйин сўнгида тўп ўтказиб юбордик. Бу футбол, бунақаси бўлиб туради. Менимча, айбни ўзимиздан қидиришимиз ва тахлил қилишимиз керак. Қизил олган футболчимиз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширилганди, аммо афсуски, барчамизни қийнаб майдонни тарк этди. Умумий олганда, йигитларга эътирозим йўқ. Барчада босим бор. Олдинга интилишда давом этамиз. Хатоларни тўғрилаш учун ишлаймиз ва ҳар томонлама изланамиз. 

- "Навбаҳор" сўнгги ўйинларда кам гол уриб, кичик ҳисобларда ғалабага эришмоқда. Бу Сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Йигитларга кам гол уринглар деб айтмаяпмиз. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Муаммо шунда. Албатта, ўйинларни яққол устунлик билан якунлашни истаймиз. Бугун ҳам иккинчи ва учинчи голларни уришимиз мумкин эди. Афсуски, таркибда сифатли футболчиларимиз кўп бўлса-да, реализацияда катта муаммоларимиз бор. 

- Иккинчи бўлимда "Навбаҳор"нинг вақт чўзишини сабаби натижани ушлаб қолишмиди ёки жароҳатлар сабабми? 

- Биз ҳеч қачон вақт чўзмаймиз. Бунинг барчаси жароҳат билан боғлиқ. Буларни тиббий штабимиз билан кўриб чиқишимиз керак. 

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика