"Сампдория" Миранчук учун курашга қўшилди

Alisher
12 янв 2022
"Аталанта"нинг россиялик хавбеки Алексей Миранчук фаолиятини "Сампдория"да давом эттириши мумкин.

Генуя клуби 26 ёшли россиялик футболчини Бергамо клубидан мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи ва битимга харид қилиш ҳуқуқини қўшмоқчи.

"Аталанта" Миранчукнинг сотувидан 15 млн евро ишлаб олмоқчи.

Миранчук "Аталанта"га 2020 йилнинг сентябрида "Локомотив" (Москва)дан ўтган эди. У жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: TuttoAtalanta