"Сампдория" Жампаолони истеъфога чиқарди

Sherzod Nurmatov
3 окт 2022
Генуяликлар А Сериянинг 8 туридан сўнг бор-йўғи 2 очко тўплашди.

Марко Жампаоло "Сампдория" бош мураббийлигидан озод этилди.

55 ёшли мутахассис кетма-кет тўртинчи мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилди. Жамоа А Сериянинг 8-турида "Монца"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди (0:3). 

Генуяликлар жорий мавсум жами 6 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этишган.

Жампаоло "Сампдория"ни январь ойидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида 25 та учрашувда 6 та ғалаба қўлга киритилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sampdoria.it