Сампаолининг Хитойдаги маоши қанча бўлиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
19 ноя 2018, 19:13
Журналистлар аргентиналик мураббий Хорхе Сампаолининг Хитой термасида қанча маош олиши мумкинлигини аниқлашди.

"La Cuarta" хабарига кўра, Хитой ФА вакиллари 58 ёшли мутахассисга йилига 8,75 млн евролик шартнома таклиф қилишмоқда.

Ҳозирда термани бошқараётган Марчело Липпи эса 2019 йилнинг бошида ишдан кетади.

Сампаолининг сўнгги иш жойи Аргентина термаси бўлганди. У бошчилигидаги аргентиналиклар ЖЧ-2018да "қулашганди".


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Cuarta