

"Ушбу турнирда бор имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз. Максимал даражада имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда биз жисмоний ва руҳий жиҳатдан ажойиб спорт формасидамиз. Сўнги ўйинларда бутун жамоа яхши ишлади. Мағлубиятга учрамаслик учун барча бор қобилиятини кўрсатди. Бу эса бўлажак ўйинлар олдидан кўп нарсани ҳал қилиб беради",- дейди Ханданович.



