Сами Хююпя: "Ҳозир баъзи дарвозабонлар оёқда футболчилардан яхшироқ ўйнашади"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2023
Сами Хююпянинг фикрича, бугунги кунда дарвозабонлар оёдқа футболчилардан яхшироқ ҳаракат қилишмоқда.

"Футбол менинг давримдагидан анча тезлашди. Мен бу темпга дош берармидим ёки йўқ, билмайман. Виржил ван Дейкнинг ўйинларини кузатишни яхши кўраман, у энг зўри, унда ҳамма нарса бор. Агар мен шундай тезкор бўлганимда, дунёдаги энг яхши футболчи бўлардим.

Ҳозир кимдир марказий ҳимоячи бўлишни хоҳламайди. Менинг давримда ҳимоячилар футбол ўйнашни билишмасди. Улар катта ва бақувват бўлишган, аммо футбол ўйнай олишмасди.

Ҳозир энг яхши жамоалар ҳужумни ўз дарвозаларидан бошлашяпти ва марказий ҳимоячи узатмаларда кучли бўлиши жуда муҳим. Дарвозабонлар билан ҳам шундай.

Дарвозабонга узатилган тўпни ушлашни тақиқловчи қоида чиққан пайтларда Финлядияда ўйнардим ва бир посбонда жиддий муаммолар пайдо бўлган. Бугунги кунда баъзи дарвозабонлар оёқда футболчилардан яхшироқ ҳаракат қилишади" - дейди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail