UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  10 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Сами Хююпя: "Ҳозир айрим дарвозабонлар оёқда майдондагилардан кўра яхшироқ тўп тепишади" Янгиликлар

Сами Хююпя: "Ҳозир айрим дарвозабонлар оёқда майдондагилардан кўра яхшироқ тўп тепишади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Сами Хююпя дарвозабонларнинг оёқдаги ўйинлари анчагина яхшиланиб бораётганини айтди.

"Бизнинг давримизда айрим марказий ҳимоячилар тўпни тепишни билишмасди. Улар йирик гавдали ва кучли бўлишган, келган тўпни тепиб юбораверишган.

Ҳозир эса ҳолат бошқача. Марказий ҳимоячилар пас ўйнашлари ва ҳужумларни бошлашлари керак. Бу гап дарвозабонларга ҳам тегишли. Ҳозирги пайтда айрим дарвозабонлар оёқда майдондаги футболчилардан кўра яхшироқ бўлиб туришибди", - деди финляндиялик собиқ футболчи.

Хююпя 1999-2009 йиллар давомида "Ливерпуль"да ўйнаган. Жамоа таркибида 464 ўйинда майдонга тушган Сами 35 гол ва 15 ассист қайд этган. У 2011 йилда "Байер"да фаолиятини якунлаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика