Сами Хедира: «Мен «Олтин тўп»ни Буффонга берган бўлардим»

Narzulla Saydullayev
25 окт 2016
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Олтин тўп»га даъвогарлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Кўплаб футболчилар «Олтин тўп»га лойиқлар, улар орасида Буффон ҳам бор. У 20 йилдан буён юқори савияда ўйнаб келмоқда.

Бироқ Криштиану Роналдуни ҳам унутмаслик керак. У билан «Реал»да беш йил бирга ўйнадим. Бу йил Роналду ЕЧЛни ва Европа чемпионатини ютди, кўп голлар урди. У фантастик футболчи.

Шунингдек Месси ва Неймар ҳам бор. Дунёда бу совринни олиши мумкин бўлган кўплаб футболчилар бор.

Агар қарорни мен қабул қилганимда «Олтин тўп»ни Буффонга топширардим — бу унинг учун ҳам, жамоамиз учун ҳам ажойиб бўларди.

Аммо ушбу совринда рақобат жуда кучли», — дейди Хедира.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net