

Россияликлар гуруҳдаги 3 та учрашувда 3 очко тўплаб, плей-офф босқичига чиқа олишмади.
"Албатта, бу 3 та баҳс бекорга ўтгани йўқ. Бу йирик турнир. Мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар бизни бор кучлари билан қўллаб-қувватлашди.
Ижобий жиҳатларга тўхталадиган бўлсак - ўйинимиз анча ўсди. Ушбу турнир Россия терма жамоасига катта ёрдам берди. Мексикага қарши баҳсда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларнинг фақат биттасигина голга айланди.
Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаётганим йўқ, чунки ҳозиргина биз учун йирик турнир якунланди. Хафамиз, бироқ олдинга интилиш керак. Россия терма жамоасини муҳим йил кутиб турибди. Тўғри хулосалар чиқариб, керакли йўналишда ҳаракатланиш лозим" - дейди Самедов.



