Самедов: "Локомотив" билан баҳсда симуляция ишлатганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
29 авг 2017
"Спартак" ярим ҳимоячиси Александр Самедов "Локомотив"га қарши учрашувда (3:4) ўзининг четлатилиши ҳақида гапириб берди.

Ўйин бош ҳаками хавбекнинг ҳаракатларини симуляция деб ҳисоблаб, унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

"ЦСКАдан учралган мағлубиятдан сўнг, қолганлар каби кетма-кет иккинчи дербида мағлуб бўлишни истамагандим. Энг асосийси шу эди. Шахсан мен учун "Локомотив" билан баҳс ўзгача аҳамиятга эга бўлганини яширмайман.

Биринчи огоҳлантиришни фол учун олдим. Иккинчиси эса - катта тезликда югуриб, йиқилганим учун. Бу вазиятда симуляция ишлатмаганман. Кейин, бош ҳакам Алексей Еськов вазиятни кўрмай қолганига ишончим комил бўлди" - дейди Самедов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Коммерсант