

Сўнгги икки мавсумдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Алишер Саматов билан Тоҳир Шамситдинов “Навбаҳор” билан хайрлашишга қарор қилган. Ушбу икки ҳимоячининг олдида бир қатор таклифлар борлиги айтилаётир. Аммо бир тўхтамга келингани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шамситдинов айни дамда “Қўқон-1912” йиғинида бўлиб турибди. Саматов эса яқин орада бирор жамоага қўшилиши кутилмоқда.



