UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт Янгиликлар

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт

Кеча Суперлиганинг 14-турида Тошкентда "Пахтакор" - "Динамо" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Мазкур учрашувдан сўнг бир қатор қизиқарли фактларга тўхталиб ўтсак. 


1. Ушбу беллашув жамоалар тарихидаги 50 ўйин сифатида тарихга кирди.

2. Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида тўққизинчи бор "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. 

3. Кеча майдон эгалари таркибида Пшемислав Банашак, Илья Мартинович дебютини ўтказди. Полшалик ҳужумчи жамоадаги илк баҳсида гол урди. Меҳмонларда эса Марат Бикмаев, Элгужа Григалашвили, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев дебютини нишонлади.

4. Драган Черан бу йил ҳисобидан Суперлигадаги 6 голини урди. У гол урган учрашувларда  "Пахтакор" мағлубиятга учрагани йўқ.

5. Марат Бикмаев жорий мавсумдаги биринчи тўпини "Пахтакор" дарвозасига киритди. Ҳужумчи жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

6. "Шерлар" ушбу мавсумда биринчи маротаба битта ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди. 

7. "Пахтакор" самарқандликлар билан ўзаро ўйинлардаги 103 голини урди, 39 ғалабасини тантана қилди.

8. "Динамо"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 8та учрашувга етди. Жамоа сўннги бор 5-турда  "Локомотив"дан устун келганди.



Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика