Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди

Mirjalol Normatov
22 фев 2025
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг айтишига кўра, Эрлинг Холандга гол уриш осонроқ.

- Сизни Холанд билан солиштиришади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Эрлингни ҳурмат қиламан. Сўнгги ўзаро ўйиндан кейин бироз гаплашгандирмиз. У ҳужумчи, шу сабабли унинг ҳаёти осонроқ.

Албатта, унга энг яхши тилакларни тилайман. У ҳужумчи бўлгани учун голга доимо яқин бўлади. Вингер бўлиб туриб шунча гол уриш қийинроқ. Буни исталган ҳужумчи айтиши мумкин. Мана, бизнинг ўртамиздаги фарқ қандай. У ҳужумчи, мен эса вингерман, - деди Салоҳ.

Салоҳ ва Холанд айни дамда тўпурарлар жадвалида кураш олиб боришмоқда. Муҳаммад 26 ўйинда 24, Холанд эса 25 ўйинда 19 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports