

"Ливерпуль"га келганимда Премьер-лигада ғолиб чиқишни орзу қилганман. Ўша пайтда кўпчилик буни ҳом-ҳаёл деб ўйлаган.
Бу ҳақида ўтган мавсумда айтдим, жорий футбол йили бошида ҳам такрорладим, энди эса мақсадимизга яқинмиз. Чемпион бўлиш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Албатта, босим бор, биз ҳам инсонмиз. Уни ҳис қиляпмиз, аммо Англия чемпиони бўлишни истаймиз. Бу клубимиз учун катта муваффақият бўлади. Ҳозир хотиржамликни сақлаб, ўз ишимизни бажаришимиз керак" - дейди Салоҳ.
"Ливерпуль" эртага (24 февраль) "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛнинг 27-тур учрашувида майдонга тушади.



