

18 сентябрь куни Клопп жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирокини ПСЖга қарши бошлайди.
“ЕЧЛдаги ҳар бир ўйин ўзига хос, бетакрор аҳамиятга эга. Ўйлашимча, “Ливерпуль” яна финалга қадар етиб бора олади. Бу йил бу турнирни юта олишмизга ишонаман. Умуман АПЛ ва ЕЧЛда ғолиб чиқишга қурбимиз етади. Жамоага ортиқча босим юкламоқчи эмасман, аммо бу ишни бажариш қўлимиздан келади.
ПСЖ яхши жамоа, таркибида кучли футболчилар жамланган. Бу жамоага қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман. Ёқимли ва қизиқарли беллашув бўлишига умид қилаяпман”, дея Салоҳнинг сўзларидан иқтбос келтирмоқда France Football.



