

Аввалроқ 28 ёшли футболчи ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган "аристократлар"нинг қисқа рўйхатига киритилгани айтилган эди.
"The Athletic" журналисти Жеймс Пирснинг таъкидлашича, "қизиллар" раҳбарияти Салоҳни клубнинг бевосита рақобатчисига бериб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчининг трансфер ҳуқуқи 2014-2016 йилларда "Челси"га тегишли эди. У бу муддат ичида "Фиорентина" ва "Рома"га ижарага берилган.

АПЛнинг жорий мавсумида 33 ўйин ўтказган Салоҳ 20 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.



