Салихова: "Газизов Ўруновнинг шартнома шартлари ҳақида ёлғон гапирган"

Alisher
28 янв 2022
"Спартак" хўжайини Леонид Федуннинг рафиқаси Зарема Салихова ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг харид қилинишидаги тафсилотлар ҳақида гапирди.

Трансфер "қизил-оқлар"нинг собиқ бош директори Шамиль Газизов қўл остида ташкил этилган.

"Газизов Ўруновни гўйоки "Уфа"дан харид қилган. Уфа прокуратураси клуб ҳисобига қанча маблағ келиб тушганини кўриши керак.

Декабрда Ўруновнинг 75 фоиз ҳуқуқи Газизовга тегишли экани маълум бўлди. Бу мутлақо молиявий фирибгарлик. Расмий равишда нега истеъфога чиқарилди? У ишончни йўқотди. Қаранг, алдовда алдов бор", - дейди Салихова.

21 ёшли Ўрунов айни дамда ижара асосида "Уфа"да ўйнамоқда. У "Спартак" таркибида 8та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: Есть тема