Салихамижич: "Бавария" ЕЧЛни ютиши учун трансферларга 100 миллион евро сарфлаши шарт эмас"
Tolibjon Qosimov
28 июл 2017, 20:43
"Бавария" ва "Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хасан Салихамижич мюнхенликларнинг трансфер сиёсати ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳозир трансфер бозорида қандайдир ақлсизлик рўй бермоқда. Футболчи ажойиб бўлиши, кучли жамоа тузишга кафолат бўла олмайди. "Бавария" ЕЧЛни ютиши учун трансферларга 100 миллион евро сарфлаши шарт эмас", - деди Салихамижич.