Салим Мустафоев: “Учрашув дерби мақомига эга бўлгани учун ғалаба қозонишга интилдик”

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2016
Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Локомотив” сафарда “Бунёдкор” клубини кичик ҳисобда мағлуб этди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Салим Мустафоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор” чемпионатимизда ўз дарвозасидан кам гол ўтказган жамоа ҳисобланади. Рақиб жамоа ҳимоясини ёриб ўтишга қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумга ўтдик. Ушбу учрашув дерби мақомига эга бўлгани учун ғалаба қозонишга интилдик.

Биринчи бўлимда биз қарши ҳужум тактикасини қўллаган бўлсак, рақибларимиз иккинчи бўлимда олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Рақиб жамоа ҳужумга ўтганда гол уришимиз учун имкониятлар пайдо бўлди ва улардан фақат биттасини голга айлантира олдик.

Бугунги ўйинга об-ҳаво таъсир ўтказмади, деб ўйлайман. Чунки ўйин бошланишидан олдин майдон қордан тозаланган эди. Агарда қор бўлганда таъсир ўтказди деб айтса бўларди”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Салим Мустафоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia