"Салернитана" раҳбарияти "Аталанта"дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мураббийни истеъфога чиқарди

Оқил Абдубарноев
16 янв 2023
"Салернитана" бош мураббийи Давиде Николани истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда Италия клуби сайти хабар берди. Кеча "Салернитана" Италия чемпионатининг 18-турида "Аталанта"га йирик 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Салернитана" А Серияда 18 турдан кейин 18 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда бормоқда. Октябрь ойидан бери клуб бирор марта ғалаба қозона олмади. Ўшандан бери жамоа 4 та мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Давиде Никола "Салернитана"ни 2022 йилнинг февралида қабул қилиб олган ва ўтган мавсум жамоанинг қуйи лигага тушиб кетмаслигида ёрдам берганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ussalernitana1919.it